Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда фожиа: бир киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистонда фожиа: бир киши ҳалок бўлди

2019 йил 27 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида вақтинча яшовчи М.Ю. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинасини Тазгара овули ҳудудидан ўтувчи Нукус-Чимбой-Тахтакўпир йўлининг 58-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро Д.П. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳайдовчилар Д.П. ва М.Ю. ҳамда М.Ю. бошқарувидаги Нексия автомашинасида бўлган йўловчи Г.К.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай йўловчи Г.К. вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:19 28.03.2019. Ўқилди: 1902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!