Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда бетон устунга урилган Lacetti ёниб кетди

Қорақалпоғистонда бетон устунга урилган Lacetti ёниб кетди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ичида 4 нафар одам бўлган Lacetti тунда электр устунига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Хабарда ёзилишича, 2020 йил 19 августда тунги соат тахминан 03:00 ларда Нукусдаги А.Мусаев кўчасида Lacetti электр тармоқларининг бетон устунига урилган ва транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

«Ёнбошлаган» машина салонидаги 4 нафар фуқаронинг ҳаёти хавф остида қолган. Мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари сафдорлар М. Уразимбетов, Н. Қолбоев, С. Абдиев ва Т. Палимбетов ёрдамга келиб, уларни ёнаётган Lacetti ичидан чиқариб олган.

Шунингдек, ИИО ходимлари жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам етиб келгунга қадар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, уларни шифохонага юборган. Воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари ёнғинни бартараф этган.

«Ҳозирда ушбу кўнгилсизликнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда», – дейилади ЎзА хабарида.

Аввал июль ойида Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи хизмат машинасида 1997 йилда туғилган йигитни уриб кетгани, жабрланувчи ҳодиса оқибатида вафот этгани, Қўнғирот тумани «Жаслиқ» посёлка фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккита юк машинаси ёниб кетгани ва бир ҳайдовчи ҳалок бўлгани, Амударё туманида 13 август куни спиртли ичимлик таъсиридаги Nexia-2 машинаси ҳайдовчиси велосипедда кетаётган икки нафар болаларни катта тезликда уриб кетиб, уларнинг ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабарлар берилган.

Киритилди: 09:29 22.08.2020. Ўқилди: 2461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!