Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда аёл ўзини кўприкдан сувга ташлади, аммо...

Қорақалпоғистонда аёл ўзини кўприкдан сувга ташлади, аммо...

Жорий йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўриқланаётган Амударё устидаги тоифаланган “Қипчоқ понтон кўприги”дан номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташлаган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Маълум бўлишича, 2019 йил 10 октябрь куни соат 11:30лар чамасида “Cобалт” русумли автомашинадан номаълум аёл киши кўприк олдида тушиб қолиб, ўзини дарёга ташлаган. Кўприк ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари бу ҳолатни кўриб, зудлик билан чўкаётган аёлни сувдан олиб чиққанлар.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда туман ИИБ навбатчилик қисми воқеа жойига етиб келгунига қадар Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Киритилди: 12:47 11.10.2019. Ўқилди: 3139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!