Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қоракўз-инвестор, жигар-тадбиркор: Жиззахдаги навбатдаги ўйинлар

Қоракўз-инвестор, жигар-тадбиркор: Жиззахдаги навбатдаги ўйинлар

Янги даврда Жиззах вилоятида Россиянинг AAA INVESTMENT COMPANY компанияси иштирокида қатор лойиҳалар амалга ошира бошланди. Масалан, ҳукуматнинг ўтган йил ноябрдаги қарори билан тасдиқланган 2020 — 2022 йилларда Жиззах вилоятининг Зомин туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатига кўра, мазкур компания (90%) ва жисмоний шахс Салиев Элбек Эргашевич таъсисчилигида тузилган AAA COMPANY МЧЖ қўшма корхонаси Дуоба қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида Туристик даволаш-соғломлаштириш мажмуаси ташкил этиши керак. Ушбу мақсадлар учун ер ажратиш бўйича аллақачон, 2019 йилдаёқ туман ҳокими қарори чиқариб қўйилган. 

"Davletov.uz" телеграм каналининг ёзишича, мажмуа қиймати 14 млрд сўм бўлиб, 7 млрд компания ҳисобидан, 5 млрд сўми Миллийбанк кредитлари ҳисобидан, 200 минг долларлик чет эл инвестицияси ҳисобидан амалга оширилиши керак. Бугина эмас, компания туманда чорвачилик билан боғлиқ яна бир лойиҳани амалга оширишни ният қилган. Қўшма корхона очилган ойнинг ўзидаёқ туман ҳокими ер ажратиш бўйича қарор чиқариб берган.

Мазкур корхона томонидан Шароф Рашидов тумани, Учтепа қишлоқ фуқаролар йиғинида умумий қиймати 13 миллиард сўм бўлган лойиҳа амалга оширилган. ОАВда эълон қилинган реклама материалидан маълум бўлишича, Миллийбанк томонидан ажратилган кредит маблағи эвазига боулинг маркази ва 3D кинотеатр қурилиб, зарур жиҳозлар харид қилинган. 3D кинотеатр 2 та залдан иборат бўлиб, ҳар бири 50 та томошабинни ўз ичига олади.

Россиялик инвестор сифатида Жиззахдаги бунёдкорликларда иштирок этаётган AAA INVESTMENT COMPANY компанияси, Россия очиқ маълумотлари порталларига кўра, тўлалигича Салиев Шавкат Алибекович исмли жисмоний шахсга тааллуқли. Компания Россияда 2018 йил 20 февралда 1 млн рубллик устав фонди билан рўйхатдан ўтган бўлса, март ойида Ўзбекистонда AAA COMPANY МЧЖ қўшма корхонасини очишади. AAA INVESTMENT COMPANY a.k.a Салиев Шавкат Алибекович, шунингдек, Салиев Элбек Эргашевич билан 2018 йил апрелида 90/10 улушда METAN KOREA МЧЖ қўшма корхонасини ҳам очишган. Афтидан амаки-жияннинг бизнес ҳамкорлиги узоқ даврларга бориб тақалади. Улар 2011 йилда Фориш туманида FISH CO МЧЖ қўшма корхонасини 99,5%/05% улушида очишган. 

Дарвоқе, Салиев Элбек Эргашевич турар жой биноларини қуриш билан шуғулланадиган RISER SUN МЧЖнинг ҳам чорак улушига эгалик қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятининг амалдаги ҳокими Салиев Эргаш Алибековичдир.

Киритилди: 08:58 23.02.2021. Ўқилди: 2398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!