Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қоракўлда 3 нафар фуқаро 22 туп манзарали дарахтларни кесиб ташлади

Қоракўлда 3 нафар фуқаро 22 туп манзарали дарахтларни кесиб ташлади

Натижада табиатга 171 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Ижтимоий тармоқларда Қоракўл туман «Хўжалар» МФЙда дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ видео мурожаат тарқалди.
Бухоро вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят Прокуратураси ҳамда Қоракўл туман ИИБ бўлими билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш ишлари давомида Қоракўл туман “Хўжалар" МФЙ ҳудудидан 3 нафар фуқаро томонидан 22 туп ҳар хил ўлчамдаги манзарали дарахтлар кесиб ташланганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузарликни содир этган ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
"Бундан ташқари, табиатга етказилган зарар 146 млн 200 минг сўм ҳамда 25 млн 500 минг сўм жарима қўлланилди',- дейилади хабарда.

Киритилди: 21:43 28.03.2024. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!