Британия ташқи ишлар вазири қонунни бузиб балиқ овлагани учун жаримага тортилиши мумкин, деб хабар берди Sky News.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ва АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс тегишли лицензиясиз балиқ овлашга боришган. Қонунни ҳатлаб ўтганини пайқаган вазирнинг ўзи бу ҳақда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигига хабар берган (респект).
Англия ва Уэлсда чучук сувларда балиқ тутиш учун 13 ёшда рухсатнома олиш шарт. Шу ҳужжатсиз балиқ тутганларга 2 500 фунт стерлинггача жарима солинади.
«Кентдаги қароргоҳ ҳудудидаги овда Леммининг қармоғига биронта ҳам балиқ илинмади», — деб қўшимча қилди телеканал.
Яқинда чехиялик овчи уч метрли лаққа тутганди.