Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия қўшинлари Украинанинг Мариупол шаҳрини эгаллаб олганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг телеграм каналида ёзган.
Унинг тушунтиришича, шаҳар ҳудуди тизимли равишда миллатчилар ва “қолган ахлатдан” тозаланган. Бундан ташқари, стратегик объект – “Aзовстал” металлургия заводининг маъмурий биноси назоратга олиниб, унга туташ ҳудуд ҳам тозаланди.
“Мариупол йўналиши бўйича масъул бўлган азиз акам Aдам Делимхановнинг малакали қўмондонлиги остидаги Чеченистон хавфсизлик кучлари ходимлари, россиялик ҳарбийлар ва ДХР жангчилари билан бирга энг юқори даражада ишладилар, шаҳар тўлиқ ва қайтариб бўлмас тарзда эгаллаб олинди", деб ёзди республика раҳбари.