Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қодиров 27 ёшли жияни маҳаллий хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига ишга олди

Қодиров 27 ёшли жияни маҳаллий хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига ишга олди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 27 ёшли жияни Ҳамзат Қодировни республика Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади. Бунгача бу лавозимни эгаллаб келган Турпал-Али Ибрагимов Чеченистоннинг Шалинский туманини бошқарган.

Рамзан Қодиров ўзининг Телеграмъдаги каналида жияни ва Турпал-Али Иброҳимов «раҳбарлик лавозимларида бой тажрибага эга бўлиб, уларга юкланган масъулиятни уддалай олишини» айтди. Кадрлар ўзгариши сабаблари ошкор қилинмаяпти.

2012 йилда, 15 ёшида Ҳамзат Қодиров Тсентороевский номидаги ҳофизлар мактабини, 2017 йилда эса Чечен давлат университетининг бошқарув факультетини тамомлаган. 2018 йилда Ҳамзат Қодиров Курчалоевский муниципал округи маъмурияти раҳбари, 2023 йилда эса Чеченистон республика ҳукумати раиси ўринбосари, мулк ва ер муносабатлари вазири этиб тайинланган.

Киритилди: 09:53 02.07.2024. Ўқилди: 536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!