Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Шавкат Мирзиёев пахта етиштиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда соҳадаги шу каби муаммолар муҳокама қилиниб, зарур чоралар белгиланди.

Хусусан, пахта майдонларини насос билан суғориш учун кетган электр энергияси харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилиши қайд этилди.

Ўтган йили ички бозорда минерал ўғит нархи ўртача 50 фоизга ошиб, танқислик юзага келган эди. Шу боис минерал ўғитларга божхона имтиёзларини яна 3 йилга узайтириш таклифи билдирилди.

Мутасаддиларга кластер ва фермерлар ўртасидаги шартномаларни тартибга солиш ҳамда ҳисоб-китобларни жойига қўйиш, пахта ва ғалла етиштиришни мувофиқлаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берилди. ҚҚС ўз вақтида тўламаганлик учун фермер хўжаликларига ҳисобланган пенялар, истисно тариқасида, ҳисобдан чиқарилиши белгиланди.

Киритилди: 20:45 23.01.2023. Ўқилди: 1806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!