Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қиролича бир дақиқалик сукут билан шарафланади

A A A
Қиролича бир дақиқалик сукут билан шарафланади

Мамлакатда қиролича Елизавета II хотирасига бир дақиқалик сукут эълон қилинди, деб хабар берди Даунинг-стрит.

18 сентябрь, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 да қироличанинг дафн маросимидан бир дақиқа олдин сукут сақланади.

Бош вазир матбуот котибининг тушунтиришича, қиролича хотирасини ҳурмат қилишни хоҳловчилар буни "уйда, ёлғиз, дўстлари ёки қўшнилари билан, кўчада ёки ҳар қандай жамоат жойида шахсий равишда" қилишлари мумкин.

"Биз уюшмалар, клублар ва бошқа ташкилотларни бунга қўшилишга чақирамиз", деди Даунинг-стрит.

Киритилди: 01:10 13.09.2022. Ўқилди: 2740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар