Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилаётган 34 бош от тўхтатиб қолинди

Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилаётган 34 бош от тўхтатиб қолинди

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари ва Ўзган туманининг Кўк-Тош участкаси чегара хизмати ходимлари томонидан 34 бош йилқини Ўзбекистонга ўтказишга уринган контрабандачилар қўлга олинди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, 16 август куни гумонланувчи Б.Т.Ж. Ўзбекистон фуқароси бўлган Ҳабибулла исмли шахс билан келишиб, Ўзган шаҳридаги чорва бозоридан 24 бош от сотиб олган. У 80 минг қирғиз сўми (тахминан 12 миллион ўзбек сўми) эвазига муҳандислик иншоотлари мавжуд бўлмаган ҳудуд орқали ҳайвонларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринган.

Шунингдек, Оқсув тумани Қора-Тобо қишлоғида содир бўлган воқеа жойида 1999 йилда туғилган К.Б. ҳам қўлга олинган. У 10 бош отни Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтмоқчи бўлган.

Қирғизистон қонунчилигига кўра, олиб қўйилган 34 бош от давлат фойдасига мусодара қилинади. Жониворлар давлат чегарасини қўриқлашда фойдаланиш учун Чегара хизмати балансига ўтказилади.

Киритилди: 09:25 17.09.2024. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!