Одилбек Қосималиев Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ва Президент Администрацияси раҳбари этиб тайинланди. Тайинлаш ҳақидаги фармонни президент Садир Жапаров имзолади.
18 декабрь куни мамлакат парламенти – Жогорку Кенеш унинг номзодини тасдиқлади. Қосималиев 16 декабрь куни ўз лавозимидан озод этилган Оқилбек Жапаровнинг дастурини амалга оширишни давом эттиришга ваъда берди.
Бу лавозимга тайинлангунга қадар Қосималиев Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари, 2015-2018 йилларда эса Молия вазирлигини бошқарган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг сўзларига кўра, Жапаров ўз лавозимини маълум сабабларга кўра, аммо маълум ҳолатлар туфайли тарк этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 6 декабрь куни Давлат солиқ хизмати раҳбари ва унинг ўринбосари коррупциявий схемаларга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган эди.