Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистонда сув тошқинидан беш киши ҳалок бўлди

Қирғизистонда сув тошқинидан беш киши ҳалок бўлди

Ўш вилоятининг Ноокат туманида 5 киши ҳалок бўлди, яна икки киши бедарак йўқолди, деб ёзади Kabar агентлиги.

28 июнь куни соат 16:10 ларда кучли ёмғир туфайли Қулатов тумани Абшир-Ота қишлоғидаги Шаран-Сой каналидан сув оқиб ўтди. Тошқин 7 кишини олиб кетди. Ҳозирда 5 кишининг жасади топилган, икки кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, 2 та кўприк ва 10 та электр устунларини сув олиб кетган, 30 та уй, ҳовли ва болалар боғчаси сув остида қолган.

Ҳодиса жойида президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакилининг биринчи ўринбосари, Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўш вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва юзга яқин қутқарувчилар ишламоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеевнинг буйруғи билан воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Эделбек Қулматов бошчилигидаги қўшимча 100 нафар қутқарувчи жўнатилди.

Ўш вилоятининг Ноокат туманида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Киритилди: 17:35 29.06.2024. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!