Бугун 1 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистонда сел туфайли мингга яқин одам хавфсиз жойга кўчирилди

Қирғизистонда сел туфайли мингга яқин одам хавфсиз жойга кўчирилди

Қирғизистонда кучли ёмғирдан кейин ҳосил бўлган сел оқими туфайли мингга яқин одам эвакуация қилинди.

Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

“Боткен вилоятининг Қадамжой туманида селдан кейин 1 мингга яқин маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди”, дейилади хабарда.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун маҳаллий аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг алоҳида қидирув-қутқарув гуруҳи мутахассислари, шунингдек, оғир техника ва тиббиёт ходимлари фавқулодда ҳолат ҳудудига жўнатилди.

Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошлиғи Бообек Ажикеев топшириғига кўра вазирликнинг Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Асан Сулаймонов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тегишли хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш учун Боткен вилоятига юборилди.

Кучли ёмғирдан кейин Боткен вилоятидаги тоғлардан сел келди. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ, деб хабар беради report.az.

Киритилди: 08:47 26.06.2024. Ўқилди: 708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!