Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Қирғизистонда сел туфайли автомобиль йўлида кўприк қулаб тушди

Қирғизистонда сел туфайли автомобиль йўлида кўприк қулаб тушди

30 июнь куни Ўш вилоятининг Ноокат тумани, Кўк-Жар қишлоғи ҳудудидаги кўприк қулаб тушди. Бу ҳақда “Закон.кз” хабар берди.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, Ўш-Раззоқов автомобиль йўлининг 63-километрида Найман кўприги сел оқими туфайли қулаб тушган. Кўприкнинг қулаши сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Воқеа жойида реставрация ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Ўш вилояти Ноокат тумани Абшир Ота қишлоғига сел келиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Табиий офат қурбонларининг аксарияти 8 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар бўлиб, сел оқибатида икки нафар аёл ҳам вафот этган. Қутқарув ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг жами 53 нафар қутқарувчиси жалб қилинган.

Киритилди: 10:05 01.07.2024. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!