Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Қирғизистонда сел келиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 тага етди

Қирғизистонда сел келиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 тага етди

Ўш вилояти Ноокат тумани Абшир Ота қишлоғига 28 июнь куни сел келиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Табиий офат қурбонларининг аксарияти 8 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар бўлиб, сел оқибатида икки нафар аёл ҳам вафот этган. Қутқарув ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг жами 53 нафар қутқарувчиси жалб қилинган.

Бундан ташқари, ички ишлар вазирлигининг 120 нафар ходими, Мудофаа вазирлигининг 50 нафар ходими ҳамда 150 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари жараёнда иштирок этмоқда. Воқеа жойида жами 373 киши ишламоқда.

Кўприклар ва йўлларнинг вайрон бўлишига, одамларнинг ўлимига сабаб бўлган сел оқибатида Ноокат туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Абшир Ота дам олиш масканида 1300 дан ортиқ одам қолиб кетган, уларнинг барчаси эвакуация қилинган.

Киритилди: 04:39 01.07.2024. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!