Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистонда Сапар Исоқов қўлга олинди

A A A
Қирғизистонда Сапар Исоқов қўлга олинди

Бу ҳақда республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берган.

"Бишкекнинг Первомайск туман суди томонидан собиқ бош вазир Исоқовга эҳтиёт чораси ўзгартирилди", - дейилади хабарда. Исоқов суд қарорига кўра, МХДҚ тергов изоляторида тергов муддати охирига қадар қолади.

"Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 29 майида тергов қилинаётган ҳамда Бишкек шаҳри ИЭС модернизациясидаги коррупция ҳолати бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида, собиқ бош вазир Исоқовга республика жиноят кодексининг “Коррупция” моддаси бўйича айблов қўйилди ва шаҳарни тарк этмаслик ҳақида ёзма билдиришнома кўринишида эҳтиёт чораси танланди", - дея таъкидлаб ўтишган МХДҚдан.

Исоқов Қирғизистон ҳукуматини ўтган йилнинг августида, аввалги президент Алмазбек Атамбоев ҳукмронлиги вақтида бошқарди. Парламент қарорига кўра, у ярим йилдан сўнг лавозимидан четлатилди.

Киритилди: 15:10 05.06.2018. Ўқилди: 1872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда