Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистонда криптобанклар пайдо бўлиши мумкин

Қирғизистонда криптобанклар пайдо бўлиши мумкин

Қирғизистонда криптовалюталар билан операцияларни амалга ошириш учун криптобанклар яратиш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжатга кўра, криптобанклар тадбиркорлик фаолияти сифатида Қирғизистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунига мувофиқ берилган лицензия асосида виртуал активлар билан боғлиқ банк хизматларининг бир ёки бир нечта турларини кўрсатади.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда жисмоний ва юридик шахслар ўртасида криптовалюталарга қизиқиш сезиларли даражада ошган ва криптобанкнинг ташкил этилиши ушбу бозорни тузилмалаштириш ва қонунийлаштириш имконини беради. Айни пайтда Қирғизистонда криптовалюта бозори яхши тартибга солинмаганлигича қолмоқда. Криптобанк, уларга кўра, фойдаланувчи ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди ва шу билан фирибгарлик ва маблағларга рухсатсиз кириш хавфини камайтиради.

Қонун лойиҳаси криптоактивлар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш учун хавфсиз, шаффоф ва самарали муҳитни яратишга қаратилган

Киритилди: 16:02 05.11.2024. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!