Қирғизистонда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланган яна уч киши вафот этди. Бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 қурбонлари сони 20 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «Kloop.kg» хабар берди.
3 июнь ҳолатига кўра, Қирғизистонда яна 26 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган:
Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 1871 кишига етган, ҳозирга қадар 1265 бемор соғайган.