Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистонда 19 сентябрь миллий мотам куни деб эълон қилинди

Қирғизистонда 19 сентябрь миллий мотам куни деб эълон қилинди

Қирғизистонда 19 сентябрь миллий мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақдаги тегишли ҳужжат республика президенти Садир Жапаров томонидан имзоланган.

Шу куни Қирғизистон Республикасининг давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб, шунингдек, хориждаги дипломатик ва консуллик муассасалари биноларида ҳилпирайди. Мамлакатдаги маданият муассасалари ва телерадиокомпанияларида кўнгилочар тадбирлар ва дастурларни бекор қилиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлди. Томонлар бир-бирини провокацияда айбламоқда. Тўқнашувларда қирғиз томонидан 36 киши ҳалок бўлгани ва 100 дан ортиқ яраланганини маълум қилинди.

15-16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йигирма иккинчи саммити иштирок этган Қирғизистон ва Тожикистон президентлари шу ернинг ўзида чегарадаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказишган эди.

Киритилди: 21:11 18.09.2022. Ўқилди: 3531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!