Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистон президентида мураккаб жарроҳлик операцияси амалга оширилди

Қирғизистон президентида мураккаб жарроҳлик операцияси амалга оширилди

Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Келтирилишича, Жапаровда мураккаб кўз жарроҳлиги операцияси амалга оширилган. Президент шунинг учун кўзойнак тақиб юришга мажбур бўлган.

«Давлат раҳбарига пастки қовоқларнинг энтропиони ташхиси қўйилди, бу жарроҳлик операциасини талаб қилди», деган Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Маълумот учун, қовоқлар энтропиони касаллигида кирпиклар ичкарига, кўз қовоғига қараб қайрилиб қолади ва бунинг оқибатида кўзнинг шох пардасига зарар етади, ноқулайлик туғдиради ва баъзи ҳолларда шох пардада яра пайдо бўлишига олиб келади.

Аввалроқ Қирғизистон олий муфтийси коронавирусга қарши шприцнинг орқа томони билан эмланганди. Шунингдек, Қирғизистон президенти коронавирусга қарши вакцина қабул қилганди.

Киритилди: 13:53 27.07.2021. Ўқилди: 3141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!