Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистон пойтахтини Манас деб ўзгартириш таклиф қилинди

Қирғизистон пойтахтини Манас деб ўзгартириш таклиф қилинди
  • пойтахт Бишкекни Манас деб ўзгартириш таклиф қилинди. Бундай ташаббус билан мамлакат президенти аппаратининг собиқ раҳбари, давлат маслаҳатчиси Эмилбек Каптагаев Facebook да чиққан.
  • вақт ўтгандан кейин бизда истак пайдо бўлмаслиги учун балки пойтахтни биратўла Манас деб қайта номлаш керакдир. Бу ҳар томонлама адолатли бўларди. Бишкек тумани деб эса Свердловск туманини аташ керак, чунки айнан шу ерда ҳозирда нимагадир Кузнечний қўрғони деб аталувчи Пишпек истеҳкоми жойлашган ва эҳтимол бир пайтлар Бишкек овули бўлган , деб ёзган Каптагаев.

Давлат маслаҳатчиси мамлакат пойтахтининг аталишига сабаб бўлган Бишкек-ботирнинг мавжуд бўлгани ва улуғ ишларини тарихий нуқтаи назардан баҳсли деб атаган. Унинг айтишича, Бишкек-ботир бўлганининг афсоналардан бошқа бирорта ишончли тарихий манбаси йўқ.

Manba: kun.uz

Киритилди: 05:16 25.03.2019. Ўқилди: 1305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!