Қирғизистон Жогорку Кенеши депутатлари милиция ходимларини фото ва видеосуратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини рад этди.
Қирғизистон “Жиноят ва Ҳуқуқбузарликлар” кодексига таклиф этилаётган ўзгартишлар давлат органлари мансабдор шахслари, шунингдек, бошқа шахсларнинг ўз касбий вазифаларини бажариш чоғида суратга олиш ва видеога олиш тақиқланишини назарда тутар эди. Бундан ташқари, обрўсизлантирувчи фотосурат ва видеоларни интернетга жойлаштирганлик учун 5 минг қирғиз соми миқдорида жарима ёки 7 суткагача қамоқ жазоси таклиф қилинган эди.
Депутатлар бундай репрессив қонунга ҳожат йўқ, деган хулосага келиб, кўпчилик овоз билан уни рад этишди.