Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Қирғизистон Эронга гуманитар ёрдам юборди

Қирғизистон Эронга гуманитар ёрдам юборди

Президент Садир Жапаровнинг кўрсатмаси билан Қирғизистон ҳукумати Эронга гуманитар ёрдам ортилган еттита юк машинасини юборди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, гуманитар ёрдамнинг умумий ҳажми 129 тоннани ташкил этади, жумладан, 66 тонна озиқ-овқат (ун, консерваланган гўшт, ўсимлик ёғи) ва 63 тонна дори-дармон.

"Ёрдам жабрланган тинч аҳолини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Гуманитар ёрдамни Эрон томонига ўтказиш Қирғизистоннинг Эрондаги элчиси Акилбек Қиличев иштирокида амалга оширилади", - дейилади баёнотда.

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!