Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қиличбозлик. ЖЧ финалида икки спортчимиз тўқнаш келишди

Қиличбозлик. ЖЧ финалида икки спортчимиз тўқнаш келишди

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун юқори нотада тугади. Ўсмирлар тоифасида қатнашган саблячиларимиз бугунги баҳсларни биттадан олтин, кумуш ва бронза медаллари билан якунлашди.

Қайд этиш жоиз, йигитлар ўртасидаги финалда икки нафар ҳамюртимиз Сардор Абдукаримов ва Алпамис Уракбаев чемпионлик учун жанг қилишди. Ўзига хос «ўзбекча дуэль»да Сардор 15:14 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Абдукаримов олтин, Уракбаев эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Қизлар ўртасида кечган баҳсларда эса ярим финалгача етиб борган Наргиза Жаксибаева бронза медали билан тақдирланди. Аҳамиятлиси, Жаксибаева ўтган йили Болгарияда ўтган дунё биринчилигида ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган эди.

Киритилди: 09:53 20.04.2024. Ўқилди: 805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!