Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қидирувдаги шахс қўлга олинди

Қидирувдаги шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлик бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан қидирувдаги шахс қўлга олинди.

Шу йилнинг 13 сентябрь куни Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1992 йил туғилган Р.Ф. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан айбланиб, қидирув эълон қилинган эди.

Қидирувдаги фуқаро Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида яширин манзилидан қўлга олинган.
    
Шу ўринда фуқаролардан шуни сўраб қолардик:
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
 

Киритилди: 20:38 25.09.2020. Ўқилди: 2302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!