Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Қайси смартфонлар қимматбаҳо саналади ва нега уларга талаб ошмоқда?

Қайси смартфонлар қимматбаҳо саналади ва нега уларга талаб ошмоқда?

Жаҳон смартфонлар бозорида истеъмолчилар қизиқиши қимматбаҳо телефонлар томонга оғмоқда. 2024 йилда сотилган ҳар тўртинчи телефон премиум тоифага мансуб, дейилади Counterpoint Research (CR) агентлиги ҳисоботида.

Ҳолат қимматбаҳо смартфонлар нисбатан сифатли экани ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан янгиланишлар кўпроқ тақдим этилиши билан изоҳланади. Узоқ истиқболда айнан қиммат телефон пулни тежайди, яъни арзоннинг шўрваси татимас...

CR таҳлилчиларига кўра, улгуржи нархи 600 доллардан ошувчи смартфонлар премиум тоифага киради. Уларнинг кузатишича, премиал телефонлар улуши 2020 йилдаги 15 фоиздан 2024 йилда 25 фоизга етган.

Аксарият смартфонларини 600 доллардан қиммат сотувчи Apple — премиум қурилмалар бозори етакчиси, унинг бозордаги улуши — 66 фоиз. Кейинги ўринларда — Samsung (18 фоиз) ва Huawei (7 фоиз).

Киритилди: 13:53 19.02.2025. Ўқилди: 1891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!