Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қайси ҳудудда яшаш ва овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари кўпроқ экани маълум қилинди

Қайси ҳудудда яшаш ва овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари кўпроқ экани маълум қилинди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 июн ҳолатига яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 27 916 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида, энг ками Сирдарё вилоятида рўйхатга олинган.

Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 5 783 та;
  • Самарқанд вилояти – 3 313 та;
  • Тошкент вилояти – 2 886 та;
  • Бухоро вилояти – 2 164 та;
  • Фарғона вилояти – 2 074 та;
  • Хоразм вилояти – 1 603 та;
  • Сурхондарё вилояти – 1 556 та;
  • Қашқадарё вилояти – 1 536 та;
  • Қорақалпоғистон – 1 324 та;
  • Наманган вилояти – 1 309 та;
  • Андижон вилояти – 1 288 та;
  • Навоий вилояти – 1 219 та;
  • Жиззах вилояти – 1213 та;
  • Сирдарё вилояти – 648 та
Киритилди: 10:38 30.06.2024. Ўқилди: 705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!