Бугун 25 февраль, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Қай бири кучли: Россия “мафияси”ми ёки АҚШ “мафияси”?

Қай бири кучли: Россия “мафияси”ми ёки АҚШ “мафияси”?

Баъзи давлатларда мафия катта кучга эга бўлиб, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ҳаётига ўз таъсирини ўтказа олади. Масалан, “Якудза”, “Коза Ностра” каби...  Аммо улардан қай бири кучли? “Одам.уз” сайти шу ҳақда маълум қилди.

Рус мафияси

Расман бу энг даҳшатли жиноий тўда. ФҚБ агентлари рус мафиясини “Ер юзидаги энг хавфли одамлар”, деб аташади. Рус мафияси деганда Россия ҳамда Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги жиноий ташкилотлар тушунилади. Рус мафиозлари, асосан, харбий тактикани қўллайдилар ва буюртма қотилликлар билан шуғулланадилар.

“Жаҳаннам фаришталари” (АҚШ)

Дунёнинг турли бурчакларида филиаллари бўлган дунёдаги энг йирик мотоклублардан бири. Бу тўда аъзоларини гиёҳванд моддалар савдоси, қотиллик ва бошқа жиноятларда айблашади.

Айтишларича, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Америка Ҳарбий Ҳаво Кучлари таркибида бомбардировкачиларнинг 303-ескадриляси бўлган. Урушдан кейин бўлинма тарқатилган ва учувчилар ишсиз қолиб кетганлар.

Улар ватан уларни унутиб, тақдир ихтиёрларига ташлаб қўйган, деган хулосага келганлар. Шунинг учун “золим давлатга қарши бориб, бу йўлда мотоклубларда жипслашиб, ўз норозиликларини билдирадилар”.

Киритилди: 21:32 15.01.2020. Ўқилди: 9429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!