Мулоқот давомида академик ҳамкорлик, талабалар, профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма тадқиқот лойиҳалари, хусусан, IT ва нефть-газ муҳандислиги бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Юртимизда Доҳа фан ва технология университети дастурлари асосида касб-ҳунар таълими ва тренинг ташкил қилиш имконияти кўриб чиқилди.
А.Ходжаев “Таълим ҳамма нарсадан устун” жамғармаси бош ижрочи директори Фаҳод Ас-Сулаитий билан ҳам учрашди.
– Ас-Сулаитий билан ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболини муҳокама қилдик, – деди дипломат. – У таълим соҳасидаги устувор лойиҳаларимизга конструктив муносабат билдириб, қўллаб-қувватлади.