Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қатар ва Туркия Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасида воситачи бўлишга тайёр

Қатар ва Туркия Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасида воситачи бўлишга тайёр

Қатар ва Туркия Исроил ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўртасида воситачи бўлишга тайёр эканликларини маълум қилди.

Бу ҳақда Испаниянинг EFE агентлиги маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, Ливан ҳукумати "Америка ва Европадан бир қанча хабарлар" олган, уларга кўра, "Исроил ўз фикридан қайтмайди" ва "ягона ечим" Ҳизбуллоҳнинг "таслим" бўлишидир. Шунингдек, Исроил Ливан жанубида "10 километрлик буфер зона" яратмоқчи экани аниқланган.

"Қатар ва Туркия воситачи сифатида ҳаракат қилишни ва Ҳизбуллоҳ билан тўғридан-тўғри боғланишни таклиф қилишди”, деди агентлик манбаси ва “ҳар икки давлат делегацияси яқин бир неча соат ичида Бейрутга етиб боришини” таъкидлади.

Киритилди: Бугун 16:10. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!