Reuters манбаларига таяниб хабар беришича, БАА расмийлари Қатарнинг Толибон ҳукмрон доираларидаги сезиларли таъсирига қарши туришга ҳаракат қилмоқда.
Кобул аэропорти назоратини қатарлик мутахассисларга ўтказиш тўғрисида қарор ҳали қабул қилинмаган.
Ҳозир Абу-Дабида Толибон билан тегишли музокаралар олиб борилмоқда.
Гарчи Анқара ҳали ўйинни тарк этмаган бўлсада, Туркиянинг бу йўналишдаги ташаббуслари аллақачон рад этилган.