Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Қатар Финалиссимани ўтказиш ҳуқуқидан воз кечмоқчи эмас, лекин...

Қатар Финалиссимани ўтказиш ҳуқуқидан воз кечмоқчи эмас, лекин...

27 март куни Қатарда Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги Финалиссима баҳси бўлиб ўтиши керак. Бироқ бир неча кун аввал минтақада бошланган ҳарбий ҳаракатлар Қатарга ҳам таъсир ўтказди.

УЕФА аввалроқ Финалиссимани бошқа жойда ўтказиш масаласи ҳозирча кўриб чиқилаётгани йўқлигини, аммо қатарлик ташкилотчилар билан доимий алоқада бўлиб турганини маълум қилган эди.

Журналист Гастон Эдулнинг хабар беришича, Қатар томони аллақачон имзоланган йирик тижорий шартномалар туфайли Финалиссимадан осонликча воз кечмоқчи эмас. Шунга қарамай, хавфсизлик масалалари устувор бўлиб қолмоқда ва ўйиннинг бошқа жойга кўчирилиши эҳтимоли йўқ эмас. Узил-кесил қарор келаси ҳафтада қабул қилинади.

Киритилди: 23:39 05.03.2026. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!