Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қашқадарёнинг янги ҳокими Зоир Мирзаев мактабда дарс ўтди

A A A
Қашқадарёнинг янги ҳокими Зоир Мирзаев мактабда дарс ўтди

Қашқадарё вилоятига яқинда тайинланган ҳоким вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев Қарши шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига дарс ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокими ўз билимларини ўртоқлашиш баробарида ўқувчиларнинг она тили, физика, математика ва хорижий тиллар бўйича билимларини ҳам синовдан ўтказди.

Шунингдек, ҳоким мактабда ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23 август куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш топширилганди.

Киритилди: 11:50 30.10.2019. Ўқилди: 2951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда