Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёлик йигит ярим тунда кекса аёлни ўлдириб, қочиб кетди

Қашқадарёлик йигит ярим тунда кекса аёлни ўлдириб, қочиб кетди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 25 май куни соат 00:20 да Косон тумани Насаф кўчасида 23 ёшли Ж.Ю. бошқарувида бўлган "Lаcetti" русумли  автомашинасини орқага бошқариб, йўлдан кесиб ўтаётган 67 ёшли К.Б. аёлни автомашинанинг орқа томони билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этиб, ҳодиса жойидан қочиб кетган. 

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида К.Б. оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексининг 266-моддаси   2-кисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзгатилган.

Киритилди: 13:54 27.05.2020. Ўқилди: 3982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!