Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёлик фермер ўз даромади ҳисобидан қишлоқ оилавий поликлиникасини жиҳозлаб берди, кам таъминланган оилаларга буғдой улашди ва 15 та кам даромадли оилаларга қора мол олиб берди

Қашқадарёлик фермер ўз даромади ҳисобидан қишлоқ оилавий поликлиникасини жиҳозлаб берди,  кам таъминланган оилаларга буғдой улашди ва 15 та кам даромадли оилаларга қора мол олиб берди

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида фаолият кўрсатувчи фермер Жасур Лутфиев жорий йилги даромади ҳисобидан туманнинг «Обод» қишлоғида жойлашган 27-сонли оилавий поликлиникани жиҳозлаб берди. Кам таъминланган оилаларга буғдой улашди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги маълум қилмоқда.

Туман ҳокимлиги хабарига кўра, фермер эл соғлиғи ҳақида қайғураётган шифокорлар учун «Обод» қишлоғида жойлашган 27-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасининг бир хонасини жиҳозлаб, кондиционер, телевизор ва кароват олиб берган. Шунингдек, ушбу ҳудудда яшовчи кам даромадли оила Мавлуда Раҳимовага бир бош қорамол, Холида Усмонова, Холман Файзуллаев ва Жуманазар Примовларга бир бошдан майда шохли мол ҳамда яна бошқа 11 нафар кишига ижтимоий ҳолатига қараб 200 килограммдан буғдой улашган.

— Биз ободликларга ёрдам қўлини чўзаётган фермер Жасур Лутфиевдан жуда миннатдормиз, — дейди «Обод» қишлоқ фуқаролар йиғинида Хотин-қизлар ишлари бўйича мутахассис бўлиб ишловчи Шаҳноза Янгиева. — Фермер нафақат оилавий поликлиникани жиҳозлади, балки маҳалламизда яшовчи 15 та кам даромадли оилаларга ёрдам қўлини чўзиб, қора мол ва майда шохли моллар олиб берди. Кам даромадли оилаларнинг 11 нафарига буғдой улашди.

Маълум қилинишича, фермер жорий йилда 82 гектар майдонда ғалла етиштирган бўлиб, давлатга 261 тонна сара дон сотиб, 120 фоизлик натижани қайд этган.

Киритилди: 19:58 26.07.2019. Ўқилди: 2603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!