2019 йил 11 март куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи Ш.Б. уйи олдида ўзаро жанжал туфайли шу маҳаллада яшовчи қайнотаси А.С.нинг бошига темир бўлаги билан уриб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, А.С. касалхонага ётқизилиб, Ш.Б. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.