Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёдаги фалокат натижасида бир йўловчи вафот этди

Қашқадарёдаги фалокат натижасида бир йўловчи вафот этди

2022 йил 16 июнь куни соат тахминан 05:30лар чамасида ҳайдовчи А.С. бошқарувида бўлган “Нексия 1” русумли автомашинаси билан Қарши шаҳар айланма йўлидан, Нишон туманидан Самарқанд вилояти томонга ҳаракатланиб келиб “Боғобод” МФЙ ҳудудидаги “Шаршара” чойхонаси олдидаги чорраҳада қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи А.Т. бошқарувида бўлган “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан ушбу чорраҳадан қайрилиб олаётган вақтида олд қисми билан “Нексия 1” русумли автотранспорт воситасига урилиб, йўл транспорт ходисаси содир этган.

Натижада “Нексия 1” русумли автомашина салонида йўловчи сифатида келаётган фуқаро Н.Ў. олган тар жарохати туфайли шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:14 16.06.2022. Ўқилди: 2901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!