Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда вилоят телевидениеси муҳаррири пора билан қўлга тушди

Қашқадарёда вилоят телевидениеси муҳаррири пора билан қўлга тушди

 Қашқадарё вилоят телевидениеси муҳаррири жорий йилнинг 28 октябрь куни Қарши шаҳрида 3 млн 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида Turon24га Қарши шаҳар прокуратураси маълум қилмоқда.

Прокуратуранинг хабарига кўра, исмининг фақат бош ҳарфлари ошкор қилинган шахс Касби туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бирида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган фуқаронинг мактаб директори бўлишига ёрдам беришини айтган. Хизмати эвазига эса 3,5 млн сўм пул талаб қилган.

Журналист Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва Қарши шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида талаб қилинган пулни олаётган пайтида қўлга олинган.

Иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган.

Киритилди: 10:56 07.11.2018. Ўқилди: 1370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!