Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарёда ўсмирлар аёл кишининг уйига бостириб кирди

Қашқадарёда ўсмирлар аёл кишининг уйига бостириб кирди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 04 декабрь куни соат 12:00 да, фуқаро 19 ёшли Азизбек Ф., шериги 18 ёшли Элбек Р., билан ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиб, текин бойлик орттириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Қарши тумани Қозикенти қишлоғида яшовчи фуқаро Дилдора А.,нинг яшаш уйига девор орқали ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонадаги шкаф ичида турган қутичадан икки дона умумий баҳоси 12 млн. сўмлик аёллар тилла занжири, бир жуфт баҳоси 2 млн. 500 минг сўмлик аёллар тилла зираги, уч дона умумий баҳоси 5 млн. сўмлик аёллар тилла узуклари, бир дона баҳоси 1 млн сўмлик аёллар қўл билакузугини, бир дона “ЕРА” номли, баҳоси 250 минг сўмлик дрел ва 130 минг сўм миқдоридаги нақд пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Азизбек Ф., ва Элбек Р.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Азизбек Ф., ва Элбек Р.,лар бир дона тилла узукни фуқаро 28 ёшли Бахром Д.,га 1 млн. 500 минг сўм эвазига сотганлиги аниқланган ҳамда фуқаро Бахром Д.,дан ушбу тилла узук ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. 

Жиноят иши бўйича, Азизбек Ф., ва Элбек Р.,лар айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ҳамда уларга нисбатан “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:01 25.12.2020. Ўқилди: 3148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!