Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёда мактаб директори дарс вақтида ўқитувчи ва ўқувчиларни шахсий қурилишида мажбуран ишлатди

Қашқадарёда мактаб директори дарс вақтида ўқитувчи ва  ўқувчиларни шахсий қурилишида мажбуран ишлатди



Қашқадарё вилояти, Ғузор туманидаги 61-мактаб директори У. Х. мактаб ёнидан ер майдонини аукцион орқали ютиб олиб, қурилиш ишларини амалга оширган.

Қизиғи ушбу қурилиш ишларига мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчиларини жалб қилиб келган.

Суд материалига кўра, ушбу қурилишлар учун мактаб ўқитувчиларига "1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан мукофот пули ёздириб, сўнг маблағнинг бир қисмини ўзига талаб қилиб олган.

Бу ҳаракатлар натижасида мактаб директори суд қарорига кўра, МЖТКнинг 49-1-моддаси (Вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш) ҳамда 61-моддаси (Оз миқдорда талон-торож қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор, деб топилиб унга узил-кесил БҲМнинг беш баравари, яъни 1.700.000 сўм жарима жазоси тайинлаган.

Мажбурий меҳнат ва бошқа қонунбузарликлар аниқ кўриниб турган мазкур ҳолатда унга нега бошқа (енгил) моддалар қўйилгани тушунарсиз.

Ачинарлиси, ўқитувчи ва ўқувчиларни феодал замондаги каби ўз қулидек муносабат қиладиган мактаб директорининг орамизда борлиги таълимдаги фожиаларимиздан бири бўлса керак. Кадрлар танловида хато қилишда давом этаяпмиз,- дейди Расул Кушербаев.

Киритилди: 14:03 28.08.2024. Ўқилди: 2061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!