Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда куёвжўра ўлдирилди. Қотилга ҳукм ўқилди

Қашқадарёда куёвжўра ўлдирилди. Қотилга ҳукм ўқилди

2022 йилнинг 24 июль куни Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги маҳаллалардан биридаги тўйда содир бўлган жанжал оқибатида куёв жўралардан бири пичоқланади. Жабрланувчи ўшанда кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай вафот этган. Бу ҳақда "Даракчи" ёзмоқда.

Ўша кунги мудҳиш ҳодисадан сўнг вилоят ИИБнинг берган хабарига кўра, Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтган суд мажлисида 2 кишига ҳукм ўқилди.

"Сурхондарёдан Қашқадарёга тўйга келгандик. Кечқурун шу тўйда торт кесиш вақтида жанжал келиб чиқди. Марҳум Ж. Аъзамов ўша ерда пичоқланган", - дейди судланувчилардан бири.

Суд ҳужжатларига кўра, ўша куни тўйга келган сурхондарёлик меҳмонлардан бири куёвнинг дўстлари билан тортишиб қолади. Бунга сабаб торт кесиш маросимида бошқа бир куёвжўра ўша ердаги аёллардан бирига туртилиб кетгани ва кейин уни ҳақорат қилгани бўлади.

Қўшни вилоятлик меҳмон эса шу йигитнинг танобини тортиб қўймоқчи бўлганида жанжал катталашиб кетади.

Жанжал оқибатида меҳмон йигит уларни ажратмоқчи бўлган бошқа бир йигитга пичоқ санчади.

Судланувчи Х.Ҳ. га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 59-моддасига асосан 18 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Шу тўйда иштирок этиб, безорилик қилган ва жиноят юзага келишига сабабчи бўлган A.H.ga эса 3 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилди.

Киритилди: 13:58 17.01.2023. Ўқилди: 6732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!