Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда тумандаги "Севаз" МФЙда яшовчи М.М. ва Шаҳрисабз шаҳри "Синабоғ" МФЙда яшовчи А.У. ўз уйларининг ёрдамчи хоналарида ташкил этган яширин цехларида ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, тадбир жараёнида 140 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 326 кг. чигит, 4 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноятлар иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.