Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда фоҳишаликка мажбурланган қиз болалар омбудсманига мурожаат қилди

Қашқадарёда фоҳишаликка мажбурланган қиз болалар омбудсманига мурожаат қилди

Болалар омбудсмани котибиятига “Истиқболли авлод” ННТ орқали Самарқанд вилояти, Паст Дарғом туманида яшовчи 2008 йилда туғилган А.Д.дан мурожаат келиб тушган.

Қизнинг билдиришича, у уйидаги тазйиқ ва яқинлари уни тушунмаслиги туфайли уйдан чиқиб кетган. Сўнг бир таниши уни Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги қандайдир хонадонга олиб борган, мазкур хонадон эгаси бўлган аёл эса уни фоҳишаликка мажбур қилган, лекин муайян вақтдан кейин у ердан қочиб кета олган ва кўмак сўраган.

Болалар омбудсмани сўрови асосида Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди. Текширув натижасида Жиноят кодекси 131-моддаси, 4-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолат бўйича боланинг манфаатлари нуқтайи назаридан ўз кузатувини давом эттириши айтилган.

Киритилди: 12:52 07.03.2024. Ўқилди: 1618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!