Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда эр хотинини дўппослади

Қашқадарёда эр хотинини дўппослади

Жорий йил 18 июнь куни Қарши тумани Қовчин МФЙда яшовчи фуқаро А.Н. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, турмуш ўртоғи К.С. билан ўзаро жанжаллашиб, уни уриб, тан жароҳати етказган.

Фуқаро К.С. олган тан жароҳати юзасидан жорий йил 20 июнь куни Қарши тумани ИИБ бошлиғи номига турмуш ўртоғи А.Н.га нисбатан чора кўришликни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаат туман ИИБ Навбатчилик қисмидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, фуқаро К.С.нинг олган тан жароҳати юзасидан судга оид тиббий-экспертизаси тайинланган.

Ҳозирги кунда фуқаро К.С.га “Ҳимоя ордери” берилиб, ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ масъул ходими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:13 22.06.2023. Ўқилди: 2080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!