📱Ижтимоий тармоқда тарқалган, (https://t.me/jamoat_nazorati/7807) Қашқадарёда "Дамас" автомобили 🔥ёниб кетганлиги бўйича маълумот
⚡️Жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 22:45 ларда, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1176-километрида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган О.Қ. "Дамас" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасида қисқа туташув юзага келган.
🔹Ҳайдовчи тўхтаган ва ўзи зудлик билан автомобилдан тушган.
🔹Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
❗️Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.