Қашқадарё вилоятида «Баркамол авлод» мактаби директори 30 минг доллар миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.
Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, у Қарши туманидаги мактаблардан бирининг директор ўринбосарига ўртоқлари орқали Яккабоғ туманидаги мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимини эгаллашига ёрдам беришни ваъда қилган. У хизмат учун 55 минг доллар сўради. У 30 минг доллар аванс олаётган вақтда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.