Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда 1500 йиллик ноёб деворий сурат топилди

Қашқадарёда 1500 йиллик ноёб деворий сурат топилди
Археологик тадқиқотлар давомида қадимий иншоот хоналаридан бирининг ғарбий деворида гил сувоқ устига ишланган лола ва оқ гуллар тасвири аниқланган. Гул тасвирлари қизил рангдаги ингичка тўлқинсимон чизиқлар билан уйғунлаштирилган. Кейинги даврда эса ушбу деворий сурат устидан оқ оҳакли сувоқ қатлами тортилгани маълум бўлган. Топилма нафақат бадиий жиҳатдан, балки Бобуртепадаги қадимий иншоотнинг вазифасини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Хусусан, бинонинг маҳобатли ва қалин деворлари, шунингдек, унинг ички қисмидаги безаклар иншоот оддий турар жой бўлмаган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Дастлабки археологик хулосаларга кўра, мазкур бино милодий IV–V асрларда ибодатхона сифатида фаолият юритган бўлиши мумкин. Маданий мерос агентлигига кўра, археологик тадқиқотларни Самарқанд археология институти ходими Санжар Абдурахимов олиб бормоқда.
Киритилди: 13:22 27.08.2026. Ўқилди: 1147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!