Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида “Темурбеклар” мусобақасининг вилоят босқичлари ўтказилди

Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида “Темурбеклар” мусобақасининг вилоят босқичлари ўтказилди

Қарши шаҳрида умумтаълим мактаб ўқувчи-ёшлари ўртасида Темурбеклар ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда вилоятнинг барча туманларида ташкил этилган Темурбеклар ҳарбий-спорт жамоаларининг 132 нафар иштирокчиларидан иборат 11 та жамоа ўзаро куч синашди. Мусобақани 700 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар бевосита кузатиб борди.

Ҳарбий-спорт мусобақанинг вилоят босқичи иштирокчилари Моҳир мерган , Тўсиқлардан ошиб югуриш , Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш , Миналаштирилган ҳудудда ҳаракатланиш ҳамда Махфий пароллар билан ишлаш каби жами 9 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра:

  • 1-ўрин Яккабоғ туманидаги 48-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси;
  • 2-ўрин Нишон туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси;
  • 3-ўрин Миришкор туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Касби туманидаги 56-умумий ўрта таълим мактаби жамоалари.

Шунингдек, бугун, 19 май куни Чирчиқ шаҳрида ҳам Темурбеклар ҳарбий-спорт ўйинларининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Муросасиз кечган баҳслар давомида ўқувчи ёшлар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги ва эпчиллигини намоён этиб, ўз жамоаларини ғолиблар қаторига қўшиш учун бор маҳоратларини кўрсатди.

Мусобақа якуний натижаларига кўра:

  • 1-ўрин Чирчиқ шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактабининг Қалқон жамоаси;
  • 2-ўрин Бўстонлиқ туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг Фидокорлар жамоаси;
  • 3-ўрин Оққўрғон туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг Бургутлар жамоаси қўлга киритди.

Ҳар икки мусобоқада ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Manba: darakchi. uz

Киритилди: 22:19 19.05.2019. Ўқилди: 1747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!