Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қарздорлик эвазига "Chery Tiggo 7 pro" хатланди

Қарздорлик эвазига "Chery Tiggo 7 pro" хатланди

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг қарздор С.Т.дан ундирувчи "Асакабанк" давлат акциядорлик тижорат банки фойдасига 267,2 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги автотранспорт воситасига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳужжати талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздор огоҳлантирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

Бироқ, белгиланган муддатларда қарздор томонидан кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, Бюро ходимлари томонидан “CHERY TIGGO 7 PRO” русумли автомашина рўйхатга олиниб, хатланди.

Эндиликда, кредит қарзлари қайтарилмаса автомашина аукцион орқали сотувга қўйилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 11:52. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!